14 октябрь, чоршанба08:57Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Трампнинг миграция визалари тўғрисидаги қароридан йирик компаниялар норози бўлди

Дунёдаги йирик компанияси раҳбарлари АҚШ ҳукуматининг бир қатор тоифадаги меҳнат визаларини беришни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қароридан норози эканликларини билдирган.

1 дақиқа ўқиш52 марта ўқилди

Apple корпорацияси раҳбари Тим Кук АҚШ ҳукуматининг бир қатор тоифадаги меҳнат визаларини беришни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қароридан норози бўлди.

"Бизнинг муҳожир халқимиз, худди Apple сингари доимо ранг-баранглигимиздан қувват олади ва Америка орзусига умид қилади”, деб ёзади Тим Кук.

Google'нинг бош директори ҳиндистонлик Сундар Пичаи ўз аккаунтида Кукни қўллаб-қувватлаб, муҳожирларни "Американинг иқтисодий муваффақияти ва унинг дунё технологиялари етакчисига айланишида" қўшган ҳиссаси учун мақтади.

Худди шундай, Microsoft бош директори Бред Смит, Salesforce раҳбари Марк Бениофф ва Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ҳам аввалроқ бунга муносабат билдиришди.

22 июнь куни АҚШ Президенти Доналд Трамп бир нечта тоифадаги визаларни беришни 2020 йил охиригача тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқни имзолаган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади