Барча янгиликлар

Наврўзда ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.

Коронавируснинг глобал иқтисодиётга таъсири қандай баҳоланмоқда?
Коронавирус глобал иқтисодий инқироз хавфини вужудга келтирди. Экспертларнинг фикрига кўра, келгуси 12 ой ичида глобал иқтисодий инқирозни вужудга келиши эҳтимоли 43 фоизга тенг.

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида ГЭС қуришни муҳокама қилди
Тожикистонда Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 МВт га тенг иккита ГЭС қуриш масаласини ўрганиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Тожикистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августда имзоланган Қўшма баёнотида кўзда тутилган.

Ўзбекистондаги 500 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади
Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини ривожлантириш учун 239 млн. доллар ажратади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудидаги аҳолиси янада сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдалана олиши кутилмоқда.

Автомобиллар нархи оширилгани Президентга етиб борди
Шавкат Мирзиёев машиналар нархининг оширилиши одамларнинг норозилигига сабаб бўлгани ҳақида гапирди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига ёрдам кўрсатиш учун 40 миллион евро ажратди
ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эдуардс Стипрайс мазкур бюджет ёрдами Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва мамлакат ҳукуматига секторни модернизация қилиш ва ислоҳотларни тезлаштиришга ёрдам беришини таъкидлади.

Эронга Ўзбекистон гуманитар ёрдам юборади
Коронавирусдан азият чекаётган Эронга Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами тариқасида тиббий буюмлар юборади.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди
Озарбайжоннинг “Тарихий шахслар” халқаро журнали Таҳрир ҳайъати аъзоларининг якдил қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилда “Йил одами” деб эътироф этилди.

Монополияга қарши кураш қўмита: UzAuto Motors монопол мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда корхона томонидан истеъмолчи ҳуқуқларини камситган

Ўзбекистон “Қонун устуворлиги” индексида 4 поғона юқорилади
“Қонун устуворлиги” индекси бўйича навбатдаги 2020 учун ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси умумий рейтингда 0.47 балл билан 92-ўринни эгаллади.

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захираси миқдорини маълум қилди
Марказий банк томонидан Ўзбекистоннинг халқаро захираси миқдори очиқланди. Халқаро захираларнинг таркиби хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълон қилди
Бутун дунёда бир неча мамлакатларни қамраб олган ва минглаб кишиларга юққан оммавий касаллик коронавируснинг тарқалиши сабабли ЖССТ пандемия эълон қилди.

Қурол ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш Миллий гвардия томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Президенти коронавируснинг олдини олиш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш борасида кўрилаётган карантин ва профилактика чоралари бўйича қўшимча топшириқлар берди.

14-15 март кунлари юртимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

UzAuto Motors автомобиллар нархлари нима учун кўтарилганлигига изоҳ берди
UzAuto Motors компанияси автомобиллар нархларининг кўтарилишини Ўзбекистонда солиқларнинг кўтарилиши билан изоҳлади. Шунингдек, 2019 йилда компания 2,5 трлн. сўм солиқ тўлаган бўлса, жорий йил учун эса ушбу кўрсаткич 4,2 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда, дейилган хабарда.

Ўзбекистондаги 6 та банк online-кредит беришни йўлга қўйди
Ўзбекистондаги 6 та банк мобил иловалари орқали онлайн микроқарз беришни йўлга қўйган. Бу кредитни олиш учун банкга ҳеч қандай ҳужжат топширилмайди.

Коронавирус озиқ-овқат орқали юқиши мумкинми?
Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси илмий ходими Марта Хугаснинг таъкидлашича, коронавирус озиқ-овқат орқали юқмайди.

"Рақамли Тошкент" тизими икки йил давомида синовдан ўтказилади
Кейинги йилларда дунёда “рақамли шаҳар” концепцияси оммалашмоқда. Шу тажрибадан келиб чиқиб, “Рақамли Тошкент” тизимини жорий этиш, уни икки йил давомида синовдан ўтказиб, бошқа ҳудудларга эса тайёр дастурий таъминотларни етказиб бериш режалаштирилмоқда.

Coca-Cola Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи
Coca-Cola компанияси 2020—2021 йилларда Ўзбекистонга 31 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган.

"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурнинг Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурнинг Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига оид қисми 15 та бўлим, ва 96 бандни ўз ичига олади.

Ўзбекистонда янги рақамли банк ташкил этилади
Ўзбекистонда “ANOR BANK” АЖ рухсатнома олди. Банк Тошкент шаҳрида ташкил этилиши кутилмоқда.

Бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш учун қайси банкларга мурожаат қилиш лозим?
Бирламчи бозордаги кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш истагида бўлган фуқаролар янги тартибга кўра ипотека кредитлари олиш учун 14 та тижорат банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

Жамшиз Қўчқоров: Халқаро товар ва молия бозорларида юзага келган вазият сўмнинг алмашув курсига таъсири ҳозирча нейтрал
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва саноатни ривожлантириш вазири Жамшид Қўчқоров газ нархининг пасайиши экспорт тушумларига салбий таъсир кўрсатишини маълум қилди.