Барча янгиликлар

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун имзоланди
Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди.

Гарвард, Стенфорд, Йел: Дунёдаги 100 етакчи университетлар онлайн таълим учун ресурслар билан ўртоқлашди (+рўйхат)
Карантин дунёга жуда кўп қизиқарли масофавий таълим учун ресурсларни очди ва edtech'ни ривожлантиришда сезиларли даражадаги ҳамкорликка ёрдам берди.

Жаҳон бозорида нефть нархи ошишни бошлади
Нефтнинг жаҳон нархлари тикланмоқда. Савдолар маълумотларига кўра, Brent ва WTI нархи беш фоиздан ошиқроққа ошди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги “Иқтисодий эркинлик” индексидаги ўрни кўтарилди
“The Heritage Foundation”нуфузли иқтисодий таҳлил маркази томонидан 180 та давлатнинг “Иқтисодий эркинлик” индекси 1995 йилдан буён таҳлил қилинади. Индекснинг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан ўз ўрнини кўтарган.

Марказий банк: Кредитнинг асосий қарзини қайтариш муддати узайтирилади
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган кредит рисклари таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан Марказий банк маълумот берди.

Коронавирус юқтирганлар сони ўн нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бугун яна икки нафарга кўпайган. Истанбулдан келган ўзбекистонлик фуқаронинг турмуш ўртоғида ушбу касаллик аниқланган.

Қандай маска вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади?
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт маскалари тақишни маслаҳат беради, чунки улар ҳаво орқали вируслар тарқалишини чеклаши мумкин.

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) короновирус тарқалиши оқибатида юзага келувчи иқтисодий инқирозни бартараф этиш бўйича тавсияларини бермоқда
Жаҳон иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб қолиш учун давлатлар томонидан қўшимча фискал қўллаб-қувватлашни амалга ошириш зарур. Ҳар бир давлат касалликнинг тарқалишидан зарар кўрган фуқаролар ва бизнес вакилларига касаллик бўйича тўланувчи компенсацияларни кўпайтириш ва таргетлашган солиқ имтиёзларини бериш орқали ёрдам беришини давом эттириши керак.

Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар келиши мумкин
Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида Хитойдан малакалари шифокорлар олиб келинади.

ДСҚ: Бозорлардаги маҳсулотларга тақчиллик бўлмайди, нархлар ҳам кўтарилмайди
Барча йирик савдо марказлари, бозорлар, товар ишлаб чиқарувчилар, улгуржи етказиб берувчилар ва дорихоналарнинг батафсил рўйхати тузилиб, ҳар бирига давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимлари бириктирилган.

АҚШ Федерал захира тизими ставкаларни нолгача туширди
Федерал захира тизими, шунингдек, банкларга «дисконт ойна» деб номланувчи тўғридан-тўғри кредит бериш шартларини ҳам ўзгартирган (худди 2008 йилги инқироздаги каби). Ушбу кредитлар ставкаси бирданига 1,5 фоиз пунктига — асосий ставка эса — 0,25 фоизга пасайтирилган.

Ўзбекистонда доллар курси қарийб 20 сўмга кўтарилди
Кетма-кет тушиб бораётган доллар курси 17 мартдан 19,80 сўмга қимматлади. Евро, рубль, тенги курсларида тушиш кузатилган.

Коронавирус туфайли жорий этилган карантин экспорт-импорт учун таъсир кўрсатмайди
16 март кунидан бошлаб Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди. Мазкур чекловлар юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмас.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ортди
ССВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус билан касалланганлар сони тўрт нафарга етган. Уларнинг икки нафари саёҳатдан келган ўзбекистонлик аёлнинг фарзанди.

Карантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганлар ва ёлғон хабарлар тарқатганлар жавобгарликка тортилади
Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганларга, шунингдек, ёлғон ва текширилмаган хабар тарқатганларларга ҳам чора кўради.

Барча авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади
16 март кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Наврўз байрами ва оммавий тадбирлар ўтказиш бекор қилинди
Бош вазир иштирокида ўтказилган йиғилишда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Наврўз байрами тантаналарини ўтказиш ва одамлар тўпланадиган тадбирларни ўтказиш бекор қилинди.

Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларига вақтидан олдин таътил берилади
Коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилади.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди
15 март куни илк коронавирус юқтирган фуқаро аниқланган. У Францияда бўлиб қайтган.

Дунё бойлари коронавирус сабаб катта миқдорда пул йўқотди
Дунёнинг энг бадавлат одамлари йил бошидан буён қарийб 1 трлн долларидан айрилган. Бундай ҳолат саккиз йил давомида илк марта кузатилган.

Uzbekistan Airways яна бир нечта давлатларга қатновларни бекор қилди
Авиакомпания коронавирус туфайли яна бир қанча давлатларга қатновни бекор қилди. Рейслари бекор қилинган йўловчиларга чиптани қайтариш қўшимча тўловларсиз ва жарималарсиз амалга оширилади.

Таҳлилчи Клемент Граф келгуси икки йилда доллар-рубль курси қандай бўлишини башорат қилди
Шу йилнинг II ва III чорак давоми доллар 75 рубл курсида бўлади, кейинги йилда эса доллар курси 68 рубл атрофида бўлади. 2,5 йилдан cўнг доллар курси 61 рубл бўлади.

Деҳқон бозорларда "Озиқ-овқат ярмаркалари" очилади
15-25 март кунлари деҳқон бозорларда "Озиқ-овқат ярмаркалари" иш бошлайди. Ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган маҳсулотлар савдога чиқарилади.

1995 йилга қадар Ўзбекистонга кириб келганларга фуқаролик берилади
Чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган шахслар ўз истаклари билан Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкин.