Барча авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади
16 март кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Бугун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бир қатор қатъий чоралар белгиланди.

Uzbekistan Airways яна бир нечта давлатларга қатновларни бекор қилди
16 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Юртимиз фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг мамлакатимизга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги ўзбекистонликларнинг қайтиши учун шарт-шароитлар яратилади.



