14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Жаҳон бозорида нефть нархи ошишни бошлади

Нефтнинг жаҳон нархлари тикланмоқда. Савдолар маълумотларига кўра, Brent ва WTI нархи беш фоиздан ошиқроққа ошди.

1 дақиқа ўқиш185 марта ўқилди

Риа Новостининг хабар қилишича, WTI нави учун апрел фючерслари 5,10 фоизгача кўтарилиб, бир баррел учун 30,48 долларни ташкил этмоқда. Brent навининг май фючерслари 5,23 фоизга ўсиб, бир баррел учун 31,17 долларни ташкил этди.

Ваҳоланки, кеча Brent нархи бирданига 12% дан ошиқроққа арзонлаб, бир баррел учун 30 долларга тушиб кетиб ва 4 йиллик энг паст кўрсаткични янгилаган эди. WTI нархи 10 фоизга пасайди.

Росгеология Ўзбекистонга янги нефт ва газ конларини очишда ёрдам беради

Дунё фонд биржаларида нефт нархлари атрофидаги вазиятга коронавирус эпидемияси сабаб бўлган беқарорлик таъсир кўрсатмоқда. Нефт савдогарлари кўрилаётган чоралар дунё иқтисодиётидаги рецессияни ва нефт қазиб олишдаги вазиятни олдини олмайди, деган ҳадикда (6 март куни ОПЕК+ давлатлари уни камайтириш учун битимни узайтиришга келиша олишмади).

АҚШ Федерал Резерви ва Япония марказий банки пул-кредит сиёсатининг янги юмшатилишини эълон қилди. Аввалроқ, қўллаб-қувватлаш чоралари Хитой, Буюк Британия ва евро ҳудуди марказий банклари томонидан эълон қилинган эди. Бундан ташқари, ЕЦБ (Европа Марказий Банки) инқироз даврида кредит беришни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллиард еврога яқин банк маблағларини чиқарди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади