14 октябрь, чоршанба08:53Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Деҳқон бозорларда "Озиқ-овқат ярмаркалари" очилади

15-25 март кунлари деҳқон бозорларда "Озиқ-овқат ярмаркалари" иш бошлайди. Ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган маҳсулотлар савдога чиқарилади.

1 дақиқа ўқиш194 марта ўқилди

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан юртимиз деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15-25 март кунлари ярмаркалар ташкил этилади. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси ахборот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги истеъмол бозорларида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси тизимидаги корхоналар томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади.

Наврўзда ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди

Қўйлиқ (Бектемир тумани), Сирғали (Сирғали тумани), Авиасозлар (Яшнобод тумани), Қора-Қамиш (Олмазор тумани), Наврўз (Мирзо Улуғбек тумани), Юнусобод (Юнусобод тумани), Бешёғоч бозори Қозработ филиали (Чилонзор тумани), Аския (Яккасарой тумани), Фарҳод (Учтепа тумани), Эски жўва (Шайхонтоҳур тумани), Миробод ( Миробод тумани), Олой (Юнусобод тумани) бозорларидаги ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор нархда тақдим этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади