14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун имзоланди

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди.

1 дақиқа ўқиш128 марта ўқилди

“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир.

Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди, булар:

  • даврийлик;
  • умумийлик ва бир пайтдалик;
  • рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
  • шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
  • аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.

    Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион кишидан ошди

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.

Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди.

Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади