14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимоя воситаларини топширди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди.

1 дақиқа ўқиш141 марта ўқилди

17 март куни АҚШ элчихонаси янги коронавирус касаллиги COVID-19 тарқалишига тайёргарлик кўриши учун Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига иккинчи хайрия ёрдами сифатида шахсий ҳимоя воситаларини топширди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм мамлакат тайёргарлигини юқори баҳолаб, COVID-19’га тайёргарлик кўриш ва тегишли жавоб қайтаришда USAID Ўзбекистонни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаши ва кўмак беришини маълум қилди.

“Янги коронавирус касаллиги фақатгина ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик орқали бартараф этилиши мумкин бўлган, глобал соғлиқни сақлашга таҳдид солаётган касалликдир”, - деди элчи Розенблюм. “АҚШ ҳукумати ушбу глобал эпидемияга тайёргарлик ва жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистондаги ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, таъкидлади элчи.

USAID тақдим этган шахсий ҳимоя воситалари таркибига 10 000 та қўлқоп, 10 200 та ниқоб, 1400 та махсус халат ва 200 та кўзойнак киради. Улар бутун Ўзбекистон бўйлаб вилоят марказлари ва шаҳарларда тарқатилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади