Барча янгиликлар

Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган
Шу вақтгача Ўзбекистонда 9 минг нафардан зиёд киши карантинга олинган, уларнинг 7 минг нафарига рухсат бериб юборилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Юртимизда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 33 нафарга етди
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича юқорига кўтарилди
2020 йил февраль ойи натижаларига кўра Ўзбекистон интернет тезлиги 2 позицияга кўтарилган. Сўнгги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда интернет тезлиги 2,4 бараварга ўсди.

Президент коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири ва глобал инқирозни юмшатиш бўйича Фармон имзолади
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади
2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасидаги ва юридик шахсларнинг тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ аудити бундан мустасно.

Транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш қанча муддатга тўхтатилиши айтилди
Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида барча турдаги транспорт воситаларида халқаро йўналишда йўловчи ташиш 20 март кунидан бошлаб тўхтатилади. Ушбу чеклов ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.

Айрим фаолият тармоқларига олти ойлик имтиёз берилади
Президент Фармонига кўра, 2020 йил 1 апрелидан 1 октябрига қадар айрим фаолият тармоқлари учун солиқ юкларидан имтиёзлар берилади.

Инқирозга қарши жамғарма тузилди
Президент Фармони билан Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши жамғарма тузилди.

Шавкат Мирзиёев инқирозга қарши чораларни эълон қилди
Президент томонидан масъул ташкилотларга коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар берилди.

Европа Марказий Банки активларни сотиб олиш дастурини эълон қилди
Европа Марказий Банки COVID-19 коронавируси пандемияси туфайли активларни сотиб олиш дастурини ишга туширди. Европа фонд индекслари ушбу хабарга ўсиш билан жавоб берди, аммо таҳлилчилар ижобий таъсир қисқа муддатли бўлишидан қўрқишмоқда.

Ўзбекистонга импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати
18 март ҳолатига кўра божхона омборларида жами 28,1 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Қайси банкдан долларни арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин?
Бугун АҚШ долларини иккита банкдан арзонроқ олишингиз ёки аксинча учта банкдан бирида қимматроққа алмаштиришингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 АҚШ доллари 17 мартдан 9 520,34 сўмни ташкил этмоқда.

Марказий бозорларда сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари эълон қилинди
Қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да 39 000 сўм этиб рўйхатга олинган.

Электрон китоблардан фойдаланиш мумкин бўлган манбалар жамланмаси
талабалар ва ўқувчилар учун фойдали бўладиган китобга оид манбалар билан танишишингиз мумкин. бу ерда бепул юклаб олиш мумкин бўлган китоблар, иқтисод ва таҳлилга оид журнал ва бадиий адабиётлар жойлаштирилган каналларни топишингиз мумкин.

Францияда бўлиб қайтган аёлнинг яқинларида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда илк коронавирус юқтирган аёлнинг яна 3 та яқинида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда ушбу вирусни юқтирганлар сони ортди.

Президент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди
"Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим", деди Шавкат Мирзиёев.

"Рақамли иқтисодиёт" бўйича яна бир муҳим ҳужжат имзоланди
Ҳужжатга кўра, “Рақамли Тошкент” комплекс дастурининг асосий вазифаси этиб шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилманинг интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва кейинчалик муваффақиятли тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш белгиланди.

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар нечи кун дам олади?
Коронавирус туфайли Наврўз сайллари бекор қилинган бўлсада, байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қўшимча дам олади.

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимоя воситаларини топширди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди.

2020/2021 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси оширилади
2020/2021 ўқув йили бакалавр даражасига 145 мингдан ортиқ, яъни ўқув йилига нисбатан 15,6 фоизга кўпроқ талаба қабул қилиш кўзланмоқда.

Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди
Жисмоний шахсларга 50 млн. сўмдан ошмайдиган миқдорда микроқарз берилади.

Ўзбекистон банкларида доллар курси қандай?
Доллар сотиб олиш ёки сотиш истагида бўлганлар банклардаги курслар билан танишиб чиқади. Ўзбекистондаги банкларда 1 АҚШ доллари 9530 сўмгача сотиб олинмоқда ва 9530 сўмдан сотилмоқда. Қайси банкда 1 АҚШ долларининг курси қандай эканлиги билан қуйидаги маълумотда танишинг.

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди
Бемор ва унинг оила аъзолари, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича яна бир қанча чекловлар ўрнатилган.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар яна икки нафарга кўпайди
Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаромизнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.