14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади

2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасидаги ва юридик шахсларнинг тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ аудити бундан мустасно.

1 дақиқа ўқиш135 марта ўқилди

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан оладиган моддий маблағлари солиқдан озод этилади.

2020 йил 1 октябрга қадар:

  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилиши тўхтатиб турилади;
  • вақтинча қийинчиликка учраган хўжалик субъектларига мулк, ер солиқлари ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа пеня ҳисоблаш тўхтатилади, шунингдек солиқ қарздорлиги бўйича мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди.

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасидаги ва юридик шахсларнинг тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ аудити бундан мустасно.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади