Айрим фаолият тармоқларига олти ойлик имтиёз берилади
Президент Фармонига кўра, 2020 йил 1 апрелидан 1 октябрига қадар айрим фаолият тармоқлари учун солиқ юкларидан имтиёзлар берилади.

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Марказий банк: Кредитнинг асосий қарзини қайтариш муддати узайтирилади
Фармонга кўра, 2020 йилнинг 1 апрелидан 1 октябрига қадар:
- якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизига камайтирилади;
- алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилувчи корхоналарнинг ажратмалари 5 фоиздан 3 фоизга камайтирилади;
- алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун умумий овқатланиш ташкилотларининг йиғим миқдори белгиланган миқдордан 25 фоизга камайтирилади.



