14 октябрь, чоршанба08:08Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш учун қайси банкларга мурожаат қилиш лозим?

Бирламчи бозордаги кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш истагида бўлган фуқаролар янги тартибга кўра ипотека кредитлари олиш учун 14 та тижорат банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

1 дақиқа ўқиш669 марта ўқилди

Марказий банк бирламчи бозордан уй сотиб олиш истагида бўлган фуқаролар ипотека кредитини қайси банклар орқали олишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан, бирламчи бозордаги кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш истагида бўлган фуқаролар янги тартибга кўра ипотека кредитлари олиш учун ушбу тижорат банкларига мурожаат қилишлари мумкин:

  1. Миллий банк;
  2. Халқ банк;
  3. Асака банк;
  4. Алоқа банк;
  5. Саноатқурилиш банк;
  6. Ипотека банк;
  7. Қишлоқ қурилиш банк;
  8. Ипак йўли банк;
  9. Ҳамкор банк;
  10. Агро банк;
  11. Микрокредит банк;
  12. Турон банк;
  13. Капитал банк;
  14. Ориент финанс банк.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади