14 октябрь, чоршанба14:57Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Эронга Ўзбекистон гуманитар ёрдам юборади

Коронавирусдан азият чекаётган Эронга Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами тариқасида тиббий буюмлар юборади.

1 дақиқа ўқиш97 марта ўқилди

Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Эронга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:

Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини юборди

  • бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
  • ҳимоя қилувчи комбинезон;
  • махсус тиббий форма;
  • тиббий ниқоблар;
  • тиббий дока;
  • тиббий спирт;
  • гигиеник гель;
  • “Rutan” таблеткалар.

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади