14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълон қилди

Бутун дунёда бир неча мамлакатларни қамраб олган ва минглаб кишиларга юққан оммавий касаллик коронавируснинг тарқалиши сабабли ЖССТ пандемия эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш887 марта ўқилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда янги коронавирус COVID-19 пандемиясини эълон қилди. Бу ҳақида ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус эълон қилди. Ҳозирги кунда дунёда касалланганлар 114 мамлакатда 126 минг кишидан ошди. 4638 киши вафот этган. Касалхоналарда минглаб одамлар ўз ҳаётлари учун курашмоқда.

Ўзбекистон Президенти коронавируснинг олдини олиш бўйича топшириқ берди

“Келгуси кунлар ва ҳафталарда биз касалланиш ва ўлим кўрсаткичини, шунингдек, касаллик етиб борган мамлакатлар сонини янада ошишини тахмин қиляпмиз.

ЖССТ куну тун вазиятни баҳоламоқда. Бизни вируснинг тез тарқалиши ва унинг таъсирининг жиддийлиги, шунингдек, безовталикга сабаб бўлувчи ҳаракатсизлик даражаси жуда ташвишлантиради. Шу муносабат билан, биз COVID-19 - коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳозирги ҳолатни - пандемия деб аташ мумкин деган хулосага келдик", деган ЖССТ директори Тедрос Адхан Гебрейесус.

Пандемия - бутун дунёда бир неча мамлакатларни қамраб олган ва минглаб кишиларга юққан оммавий касаллик тарқалишидир (эпидемия). Инсоният тарихида энг сўнгги пандемия 1918 -1920 йилларда бўлиб ўтган эди. Ўшанда дунё бўйлаб 50 миллион киши қурбон бўлган.

ССВ: “COVID-19” коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?

Ўрта асрларда Европада қора ўлат (бубонная чума) эпидемияси 25-30 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу Европа аҳолисининг деярли ярми бўлган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади