14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Коронавирус озиқ-овқат орқали юқиши мумкинми?

Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси илмий ходими Марта Хугаснинг таъкидлашича, коронавирус озиқ-овқат орқали юқмайди.

1 дақиқа ўқиш270 марта ўқилди

Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси (EFSA) баёнотига кўра, ҳозирда коронавирус COVID-19 инфекцияси озиқ-овқат орқали инсонга юқиши исботланмаган.

Бошқарманинг илмий ходими Марта Хугаснинг таъкидлашича, коронавирус тарқалишининг аввалги SARS-CoV (короновируснинг ўткир-оғир респиратор синдроми) ва MERS-CoV (короновируснинг яқин-шарқий респиратор синдроми) тажрибаси шуни кўрсатдики, вируснинг манбаси ёки юқиши озиқ-овқат эмас.

“Интерфакс”нинг ёзишича тез фурсатда бутун дунёга тарқалиб бораётган COVID-19 вирусини EFSA синчковлик билан кузатмоқда.

Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази (ЕCDC) янги коронавирус одамдан одамга асосан ҳаво томчилари орқали (аксириш, йўталиш ёки оддийгина нафас олиш орқали) юқади. Бироқ, марказ айнан ҳайвонлар Хитойда бошланғич инфекциянинг манбаи бўлганини эслатган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади