Барча янгиликлар

Ҳоким ва раҳбарларга бириктирилган қиммат нархдаги хизмат автомобиллари аукцион орқали сотилади
Ҳоким ва раҳбарлар хизмат автомобилларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади ҳамда хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобил дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

Ўзбекистон илк бор Польша ва Тожикистонга лимон экспорт қилди
Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан жорий йилда 2 500 тонна кўп лимон экспорт қилди. Энг кўп экспорт Россия ва Қозоғистонга амалга оширилган.

Марказий банк 12 ноябрь учун олтин қуймалар нархини эълон қилди
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқарилади. Олтин қуймалар кетма-кет пастлашда давом этмоқда.

Ички ишлар органларига ҳимоя ордери сўраб 7 мингдан зиёд хотин-қизлар мурожаат қилган
12 ноябрь куни Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш йўналишлари ҳақида сўз борди.

Талабалар учун муҳим янгилик: Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Талабаларга контракт пулини тўлаш учун сўнгги муддат декабрь ойи этиб белгиланди.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилдан рўйхатга олина бошлайди
2023 йил 1 ноябрдан аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўланади.

UzAuto Motors: Қозоғистон бозорида Chevrolet автомобиллари Hyundai, Lada, Toyota ва KIA каби бренд автомобиллардан ўзиб кетди
Ўтган ойда Қозоғистонда жами 8 637 дона енгил автомобиль сотилган бўлиб, уларнинг 2 430 таси UzAuto Motorsда ишлаб чиқарилган.

Президент: Қашқадарёда мелиорация, картошкачилик, узумчилик оғир аҳволда, шу соҳаларда фойдали иш коэффицентини ошириш учун инновацион лойиҳалар зарур (фото)
Президент Қашқадарёга ташрифи давомида Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ташриф чоғида “Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Энг кўп ўрнатилган банкоматлар қайси банкларга тегишли?
1 ноябрь ҳолатига кўра банклар томонидан энг кўп банкомат — Агробанк томонидан 1423 та ўрнатилган. Қолган энг кўп банкомат ўрнатган банклар ўнлиги билан қуйида танишишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига кўп йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ечимини топиш мақсадида ташриф буюрди (фото)
Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифининг илк манзили Шаҳрисабз шаҳридаги Oqsaroy Vortex МЧЖ бўлди. Президент бу ерда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Ўзбекистон марказий бозорларида картошка 6000 сўмгача, сабзи 5000 сўмгача, пиёз 4000 сўмгача сотилмоқда
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон марказий бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини маълум қилди.

Equinox сотиб олган Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси изоҳ берди
Давлат солиқ қўмитаси “Нексия-3” автомашинаси ўрнига Equinox сотиб олган Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси устидан текширув ўтказади.

Олтин қуймалар нархи туша бошлади
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқарилади.

Божхонадан ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилиши мониторинг қилинади
Мазкур тартиб 2021 йил 1 февралдан бошлаб амалга киритилади.

“Aфросиёб” электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилиб, Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилмоқда
“Aфросиёб” электропоезди ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини амалга оширмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ: 10 ноябрдан бошлаб “UNG” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган бензин нархи арзонлашди
“UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам пасайиши ҳақида маълум қилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлик белгиси билан тамғаланади
2021 йил 1 июлдан таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Аёллар ва болалар айрим турдаги дори воситалари билан бепул таъминланади
2021 йил 1 июндан Президент қарорига кўра 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади.

Hermès, Vogue, Dior ва Chanel учун видеофильмларни суратга олаётган европалик мутахассислар ўзбек тўқимачилик саноати ва маҳсулотларини тарғиб қилувчи фильм суратга олишмоқда
Фильмини суратга олиш Франция ва италиялик кинорежиссёр С.Форлини томонидан Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида намунали пахта ва тўқимачилик кластерлари ва корхоналарида бўлиб ўтмоқда. Ушбу фильм тез орада омма эътиборига ҳавола этилади.

Марказий банк 11 ноябрь учун олтин қуймалар нархини эълон қилди
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқарилади.

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди
Божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Ўтган икки йилда 1 986 нафар мансабдор шахслар коррупциявий жиноятларни содир этган
Мансабдор шахслар томонидан амалга оширилган коррупциявий жиноятлар оқибатида 2 трлн. сўм миқдорида давлатга зарар етган.

Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабулда электр токи, газ, йўл ва яна бир қанча муаммолар ўз ечимини топди
Сайёр қабулда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси ўринбосарига мурожаатлардан сўнг аҳолига 6 минг 745 дона газ баллонида 134,7 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 15 та маҳалланинг табиий газ босими меъёрига келтирилди.

Тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилинди
Қатор қонун ҳужжатлари талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди. Энди тадбиркорларни текшириш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.