14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Equinox сотиб олган Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси изоҳ берди

Давлат солиқ қўмитаси “Нексия-3” автомашинаси ўрнига Equinox сотиб олган Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси устидан текширув ўтказади.

1 дақиқа ўқиш296 марта ўқилди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан 349 млн. сўмга Equinox русумли хизмат автомашинаси харид қилинганлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси муносабат билдирди.

Ушбу ҳолатга зудлик билан ойдинлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тўпланган дастлабки маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси балансидаги 2013 йилда ишлаб чиқарилган “Нексия-2” русумли автомашина эскириб яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, унинг ўрнига бир дона хизмат автомашинаси харид қилишга рухсат сўраб, 2020 йил 2 октябрдаги 23-31631-сонли хат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига мурожаат қилган.

Ушбу мурожаатга Молия вазирлиги 2020 йил 9 октябрда ЕС 8724-сонли жавоб хати йўлланган. Унга кўра, Бошқарма балансидаги “Нексия-2” русумли автомашинасини ўрнатилган тартибда сотиб, ўрнига белгиланган лимит доирасида Солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир дона “Нексия-3” автомашинаси харид қилишга розилик билдирган.

Ўзавто дилери “Авто-центр-Қашқадарё” билан Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси ўртасида 2020 йил 30 сентябрда 3-250-2020-1563UA-сонли шартнома тузилиб унга асосан бир дона Equinox русумли автотранспорт воситаси харид қилинган.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи қабул қилинди. Хизмат текшируви давомида аниқланган маълумотлар қўшимча равишда эълон қилинади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади