14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

“Aфросиёб” электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилиб, Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилмоқда

“Aфросиёб” электропоезди ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини амалга оширмоқда.

1 дақиқа ўқиш209 марта ўқилди

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 764/763-сонли “Aфросиёб” электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилди.

“Ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини амалга ошираётган мазкур замонавий поезд, 2020 йил 13 ноябрдан бошлаб, ҳафтада 3 маротаба (жума, шанба ва якшанба кунлари) йўловчиларнинг узоғини яқин қилади. Бундан ташқари мазкур поезднинг ушбу санадан бошлаб Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади”, дейилади хабарда.

ИЗОҲ: Чипталарни электрон тарзда ҳам бемалол харид қилиш мумкин. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин. Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади