14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

UzAuto Motors: Қозоғистон бозорида Chevrolet автомобиллари Hyundai, Lada, Toyota ва KIA каби бренд автомобиллардан ўзиб кетди

Ўтган ойда Қозоғистонда жами 8 637 дона енгил автомобиль сотилган бўлиб, уларнинг 2 430 таси UzAuto Motorsда ишлаб чиқарилган.

1 дақиқа ўқиш989 марта ўқилди

Қозоғистонда октябрда сотилган деярли ҳар учта янги автомобилнинг бири UzAuto Motorsда ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати.

“Ўтган ойда Chevrolet октябрда энг кўп сотилган брендлар ичида биринчи ўринни эгаллаганди, шунингдек, UzAuto Motorsнинг икки модели – Nexia ва Cobalt ойнинг энг кўп сотилган моделлари рейтингида иккита энг юқори ўринни эгаллади.

Қозоғистон бозорида Chevrolet автомобиллари Hyundai, Lada, Toyota ва KIA каби бренд автомобиллардан ўзиб кетиб, энг муваффақиятли брендлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади”, дейилади хабарда.

Жорий йил январь ойида маҳаллий автоишлаб чиқарувчининг бозордаги улуши 12,5%ни ташкил қилган бўлса, октябрда бу кўрсаткич 28,1%га етди.

Ўтган ойда Қозоғистонда жами 8 637 дона енгил автомобиль сотилган бўлиб, уларнинг 2 430 таси UzAuto Motorsда ишлаб чиқарилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади