14 октябрь, чоршанба09:50Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон илк бор Польша ва Тожикистонга лимон экспорт қилди

Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан жорий йилда 2 500 тонна кўп лимон экспорт қилди. Энг кўп экспорт Россия ва Қозоғистонга амалга оширилган.

1 дақиқа ўқиш90 марта ўқилди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 7,2 миллион АҚШ доллари қийматидаги 5992 тоннадан ортиқ лимон экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур йилда 2019 йилнинг айнан шу даврига нисбатан юртимиздан 2500 тонна кўп лимон экпорт қилинган бўлиб 72 фоизга ўсишга эришилди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, лимоннинг 45 фоизи Россияга ва 24 фоизи Қозоғистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йилда лимоннинг экспорти Афғонистонга 3,6 баробарга ва Украинага 3,3 баробарга ортган.

Мазкур йилдан илк бора юртимиздан Польша ва Тожикистонга лимон экспорти йўлга қўйилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади