14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

“Ўзбекнефтгаз” АЖ: 10 ноябрдан бошлаб “UNG” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган бензин нархи арзонлашди

“UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам пасайиши ҳақида маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш295 марта ўқилди

10 ноябрдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотилаётган, импорт қилинган АИ-95 нархи 6600 сўмдан 6300 сўмга арзонлаштирилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

“Бизни корхона бозор муносабатларига тўлиқ амал қилиб боради маҳсулот таннархи пасайса, уни сотиш нархи ҳам албатта камайтирилади. Бундан кейин ҳам бу амалиёт давом эттирилади”, – дейди “UNG Petro” корхонаси директори Мирзоҳид Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан бошлаб UNG АЁҚШларида импорт ва маҳаллий Аи-92 бензини нархи 5500 сўмга қадар арзонлаштирилган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади