14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди

Божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

1 дақиқа ўқиш169 марта ўқилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди. Янги божхона йиғимлари ставкалари қуйидагиларни назарда тутади:

  • давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган пулли хизматлар турларини кенгайтириш ҳамда қатъий белгиланган божхона йиғимлари ставкалари белгиланади;
  • рухсат этувчи хусусиятдаги ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим турдаги божхона йиғимлари бекор қилинади ва улар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади;
  • товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” ва “божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш” божхона режимларида расмийлаштирганлик учун божхона йиғими ставкалари пасайтирилади;
  • божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади