14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилинди

Қатор қонун ҳужжатлари талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди. Энди тадбиркорларни текшириш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.

1 дақиқа ўқиш258 марта ўқилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан 10 та қонун ва 2 та кодекс талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди.

Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилиб, тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилиниб, текшириш талаби Солиқ кодексига мослаштирилди.

Энди тадбиркорларни текшириш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.

Бундан буён солиқларнинг камерал текширувидан бошқа барча текширишлар электрон тизимда рўйхатга олинади.

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлар қонунга хилофдир.

Ўтказилган текширувлар натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар тугатилгандан кейин уч кун ичида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади