14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилдан рўйхатга олина бошлайди

2023 йил 1 ноябрдан аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўланади.

1 дақиқа ўқиш94 марта ўқилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

2021 йил 1–25 ноябрда Андижон вилояти Хўжаобод тумани, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳри Яшнобод туманларида аҳоли синов тариқасида рўйхатга олинади.

Бутун аҳолини рўйхатга олиш эса 2023 йил 1–25 ноябрда қуйидагича амалга оширилади:

  • 1–5 ноябрда аҳоли интернет тармоғи орқали рўйхатга олинади;
  • 6–10 ноябрда интернет орқали рўйхатга олинган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхати шакллантирилади;
  • 11–22 ноябрда аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳоли рўйхатга олинади;
  • 23–25 ноябрда ҳар бир участкадаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганилади.

Қарор билан аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жалб этиладиган шахсларга ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари тасдиқланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади