Барча янгиликлар

"Ўздонмаҳсулот" бир қоп ун нархини 125 минг сўм этиб белгилади
"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди.

Хизматда турган ходимлар учун махсус комбинезонлар етказиб берилди
Президент Халқ қабулхоналари томонидан хизматда турган ходимлар учун махсус комбинезонлар ҳомийлик йўли билан тақдим этилди.

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони яна уч нафарга ортди
18 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятлари юқумли касалликлар шифохоналаридан бир нафардан, жами 3 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар орасида 6 ёшли қизалоқ ҳам бор.

Хорижда коронавирус юқтирган ўзбекистонликлар сони ошди
Аввалроқ коронавирусга чалингани тасдиқланган хориждаги ўзбекистонликлар сони 23 нафарни ташкил этаётган эди. Уларнинг тўрт нафари вафот этган. Айни вақтга келиб хорижда коронавирус юқтирган ўзбекистонликлар сони ортган.

Божхона омборлари 43,3 миллион долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда
18 апрель ҳолатига божхона омборларида жами 43,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар орасида 1 ёшгача бўлган болалар ҳам бор
Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганларнинг 52 нафари уй бекаси, 20 нафари мактаб ўқувчиси.

Мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат саноатини рағбатлантириш учун 700 миллион доллар жалб қилинади
Пандемия шароитида тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 700 миллион доллар жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонга 15 кишилик хитойлик шифокорлар гуруҳи етиб келди
17 апрель куни Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати номидан зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинди.

Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери қурилиши бошланди
Зангиота туманида жами 79 гектарлик ер майдони ажратилди. Жами 14 та инвестицион лойиҳа амалга ошириш орқали минтақада ягона замонавий фармацевтика кластери ҳамда 1700 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Доллар сотиб олишда чеклов борми?
Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмайди.

Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади
Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Президенти ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилди
Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлиб, улар ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.

Марказий банк: Карантин даврида нархларнинг қимматлашишига олиб келувчи жиддий асослар мавжуд эмас
Коронавирус пандемияси аҳоли турмушининг оғирлашишига, нархларнинг қимматлашишига олиб келмайдими? Умуман, Ўзбекистонда бу эпидемиядан кейинги иқтисодий ҳолат, пул-кредит сиёсатидаги ўзгаришлар қандай прогноз қилинмоқда?

Шавкат Мирзиёев: Жорий йил сентябргача жойларга камида 1 000 та пахта териш машинаси етказиб берилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Меҳнат вазири Нозим Ҳусанов ўзбек пахтасига бойкотни тўхтатишни сўради
Меҳнат вазири COVID-19 оқибатларини юмшатиш учун Cotton Campaign’дан ўзбек пахтасига бойкотни тўхтатишни сўраб очиқ хат ёзди.

Сўмнинг қадрсизланишининг асосий сабаби нима?
Интернет нашрлари орқали бир қатор иқтисодчилар, экспертлар миллий валюта қадрсизланиши борасида ўзларининг шахсий фикрларини билдирдилар. Баъзи экспертларнинг 2020 йил охирига сўм алмашув курси бўйича прогнозлари ҳам пайдо бўлди.

Ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этилади
Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, барча вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақалар ўз вақтида тўланади
“Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистонда карантиннинг қанча давом этиши мумкинлигини айтди
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда карантин май ойида ҳам давом этиши эҳтимоли анча катта эканлигини билдирди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк марта 10 000 сўмдан ошди
Марказий банк 16 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра 1 АҚШ доллари 427,64 сўмга қимматлаган.

Фуқаролар Давлат солиқ қўмитасига аввалгидан кўра камроқ мурожаат қилмоқда
Давлат солиқ қўмитасининг "Ишонч телефони" ва "Қўнҳироқлар маркази"га аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар сони камайган. Республиканинг учта вилоятидан бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ мурожаат тушган.

Боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади
Шавкат Мирзиёев томонидан 14 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида боғ ва токзорлар, иссиқхоналар аҳолига 3 йиллик имтиёзли давр билан, 7 йилгача лизинг асосида берилиши таъкидланди. "Бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов ва кенг имкониятлар йили бўлади", деди Президент йиғилишда.

Такси лицензиясига эга автомобилларга стикер талаб этилмайди
Адлия вазирлиги Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан, Ўзбекистонда такси лицензиясига эга автомобилларга стикер талаб этилмайдиган бўлди.

Шавкат Мирзиёев: Биз карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз
Таъкидлаш керакки, пандемия ва карантин билан боғлиқ мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, халқимиз тушкунлик ва саросимага тушгани йўқ. Албатта, биз яхши тушунамиз, уйда ўтириш осон иш эмас, лекин биз айни пайтда элимизнинг соғлиғини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбурмиз, деди Президент Шавкат Мирзиёев.