14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Хизматда турган ходимлар учун махсус комбинезонлар етказиб берилди

Президент Халқ қабулхоналари томонидан хизматда турган ходимлар учун махсус комбинезонлар ҳомийлик йўли билан тақдим этилди.

1 дақиқа ўқиш86 марта ўқилди

Бутун дунёда тарқалган коронавирус пандемияси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Мамлакатимизда касаллик тарқалишининг олдини олиш, пандемияни талафотларсиз ўтказиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ташаббуси билан пойтахтимизга кириб келадиган барча постларда туну кун навбатчиликда турган Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари Миллий гвардия ва бошқа тегишли идоралар ходимларига хизматда турган пайтида коронавирусдан ҳимояланиш учун кийиладиган қўшимча махсус комбинезонлар ҳомийлик йўли билан тақдим этилди.

Ушбу акция доирасида беш мингдан зиёд махсус комбинезонлар тайёрланди.

Таъкидлаш жоизки, комбинезонлар давлатимиз раҳбарининг махсус фармони билан ташкил этилган мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги тикув цехларида тайёрланди.

– Бу ишга юздан зиёд тикувчи жалб этилган. Мазкур цехларга хомашё етказиб бердик, маблағ билан таъминладик. Бундай акцияларимиз республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этади, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади