16 октябрь, жума02:09Тошкент +18°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD12 011,65▲ 48,49EUR13 462,66▲ 72,30RUB143,17▲ 0,84CNY1 795,17▲ 7,70GBP15 911,83▲ 41,50JPY76,05▲ 0,55KRW8,93▼ 0,02CHF14 466,64▲ 108,55KZT26,51▲ 0,04
Иқтисодиёт ва бизнес

Доллар сотиб олишда чеклов борми?

Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмайди.

1 дақиқа ўқиш96 марта ўқилди

Доллар сотиб олишда чеклов борми? Айтишларича, одамлар банкка келиб доллар учун навбатда туришмоқда. Афтидан, қўлида жамғармаси борлар сўмнинг қадрсизланиши, доллар курси ошиб кетишидан хавотирда. Улар орасида валюта олди-сотдисида чекловлар бўлишидан ҳадиксираётганлар ҳам бор.

Бугунги кунда жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларидан чет эл валютасини сотиб олиш ёки сотиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ёки тўсиқлар ўрнатилмаган. Шунингдек, келгусида ҳам жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмайди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Миллий валюта курси валюта бозорида шаклланадиган талаб ва таклифнинг жорий даражаси асосида ўзгаради. Курснинг қадри ошиши ёки пасайиши иқтисодиётда ва ташқи шароитларда рўй берадиган фундаментал омиллар билан боғлиқ бўлади.

Бугунги кунда миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича банклар томонидан таклиф этилаётган фоиз ставкалари ўртача 20-21 фоиз атрофида шаклланган. АҚШ доллари курсининг йил бошидан 5-6 фоизга ошганлигини инобатга олиб ҳисоблаганда ҳам миллий валютадаги депозитларнинг иқтисодий жиҳатдан афзаллигини кўриш мумкин.

Шу нуқтаи назардан, инфляциянинг келгусида пасайиб бориши шароитида миллий валютадаги депозитлар жозибадорлиги ва улар бўйича ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади