14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

"Ўздонмаҳсулот" бир қоп ун нархини 125 минг сўм этиб белгилади

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди.

1 дақиқа ўқиш711 марта ўқилди

Аҳолининг ун маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси таркибидаги тизим корхоналари тасарруфида бўлган замонавий энергиятежамкор технологиялар билан жиҳозланган 52 та тегирмон цехларида ҳар куни 6000 тоннадан ортиқ ун ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунда тизим корхоналари омборларида 32 минг тоннадан ортиқ ун захиралари бор ва эҳтиёждан келиб чиқиб ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятлари мавжуд.

Ҳукумат топшириғига асосан, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди.

Бундан ташқари, тизим корхоналари омборларида республикамиз аҳолисининг ун маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш учун етарли миқдорда дон заҳиралари мавжуд.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади