14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

1 дақиқа ўқиш543 марта ўқилди

“2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разраядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).

Шунингдек, бюджет ташкилотларида:

  • асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатилади ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблағлар қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади;
  • коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади.

Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади