Барча янгиликлар

Ипотека кредитларини субсидиялаш учун 7 миллиард сўмдан зиёд бошланғич бадал тўлаб берилди
Ўзбекистонда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланган.

Бухородаги иссиқхона эгаларига имтиёзли кредитлар ажратилади
Ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тўлиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қопланади.

Моддий ёрдам пулларининг тарқатилиши назоратга олинади
Ёрдам пулларига муҳтож оилалар рўйхати маҳаллалар кесимида тайёрланади. Шунингдек, тез тиббий ёрдам ходимлари учун ажратилган мукофот пуллари ортиқча қоғозбозликсиз тарқатилади.

Ўзбекистонда Ягона ижтимоий реестр жорий этилади
Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилади.

Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва қулай тарзда тақдим этилади
2021 йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролардан ҳозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб қилинмайди.

Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун махсус шифохоналар ташкил этилди
Коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” ва “2-сон Зангиота” шифохоналари ташкил этилди.

“COVID марказ” ходимлари моддий рағбатлантирилади
“COVID марказ” ходимларининг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланди.

Президент Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берди
Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилишида Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилинаётгани ҳақида гапирди ва Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

Ўзбекистон ва Россия Марказий банклари компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди
Икки мамлакат Марказий банклари компьютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратишда ҳамкорлик қилади.

11 та банк кредит таътилларини 1 октябргача узайтирди
Ўзбекистонда 11 та банк кредит таътилларини 1 октябрга қадар узайтирган бўлса, қолган банклар июль-август ойидан бошлаб кредит таътиллари муддатини тугатган. Қуйида кредит таътиллари муддатини узайтирган банклар рўйхати келтирилган.

Марказий банк: Тўлов тизимлари операторларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари белгиланди
Марказий банкининг “Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди.

Ўзбекистон Туркия билан 39 та битим имзолади
Фарғона вилояти делегацияси Туркия Республикасига амалий ташриф билан борди. Ташриф чоғида Бурса Улуғдағ университетининг Марғилон шаҳрида филиалини очиш, “Фарғона-Истанбул”, “Фарғона-Анталия» ва бошқа йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Азиз Абдуҳакимов карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида гапирди
Азиз Абдуҳакимов фуқаролар тиббиёт ниқобларини пастга тушириб олмай тўғри тақишлари, антисептиклардан фойдаланишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари муҳимлигини таъкидлади.

Товар-хом ашё биржаси ўтган ҳафтада сотилган пахта ёғи, шакар ва бензин нархлари ҳақида маълумот берди
27 июль – 2 август кунлари очиқ биржа савдолари орқали жами 707,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишилган.

Пандемия даврида Сурхондарёдан 24,2 миллион АҚШ долларлик ловия экспорт қилинди
Экспорт қилинган ловиянинг асосий харидорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдамини юборди
Халқаро ташкилотлардан ҳам Қирғизистонга қиймати 9 миллион сўмлик шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция ишларини олиб бориш учун материаллар етказиб берган.

ОТБ соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратади
Ажратилган маблағдан COVID-19га қарши самарали жавоб бериш ва тест ўтказиш тизимларини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Марказий банк: Иккиламчи бозордан уй сотиб олиш ёки уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредити берилади
Марказий банк Осиё тараққиёт банки мутахассислари билан ҳамкорликда Низом ишлаб чиқди. Низомда Ипотека кредитини расмийлаштиришнинг барча босқичлари, яъни банк томонидан мижозга керакли маслаҳатлар беришдан тортиб, кредитнинг ёпилишигача бўлган жараён батафсил акс эттирилган.

Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди (+фото)
Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим гавдалантиради. Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар ҳам роль ижро этишади.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
Институтнинг хорижий тилларни яхши ўзлаштирган профессор-ўқитувчилари ойлик маошларига 10 фоиз устама белгиланади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳаси учун магистратурада ўқиш муддатини 1 йил этиб белгиланди
“Аграр таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан аграр соҳадаги ОТМда кредит-модул тизими жорий этилади ҳамда Тошкент давлат аграр университетида бакалавриат йўналишларининг сиртқи таълим шакли бўйича масофавий таълим олиш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Бухорода "темир дафтар"га киритилган оилаларга жами 10 миллиард сўм тарқатилди
Бухоро вилоятида эҳтиёжманд оиланинг 50 минг нафар аъзоси учун ажратилган 200 минг сўмдан, жами 10 млрд. сўм пул маблағлар эгаларига берилди.

Июль ойининг сўнгги ҳафтасида пастлаган доллар курси август ойида яна кўтарилди
Марказий банк 4 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро кўтарилди.

Энг қиммат палов Тошкент шаҳрида қайд этилди
Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз бўйича палов нархларини эълон қилди.