Барча янгиликлар

Microsoft TikTok ижтимоий тармоғини сотиб олишга уриняпти
TikTok иловаси 2017 йили яратилган. Ундан асосан ўсмирлар фаол фойдаланади.

Қишлоқ хўжалигида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди
Тармоқни ривожлантириш учун жорий йилнинг июль ҳолатида 1 128 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 7,4 минг фермер хўжалигида кўп тармоқлилик йўлга қўйилди.

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди (фото)
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди. Муса Ерниязов улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани таъкидланди.

Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг миллий босқичида иштирок этинг
Мусобақа иштирокчилари EWC танлови кўмагида етакчи хорижий мутахассисларнинг устозлик дарсларида қатнашиш, бизнес алоқаларини кенгайтириш, лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро бозорларга чиқиш каби имкониятларга эга бўлади.

Шавкат Мирзиёев: Муса Ерниязов дафн этилган қабристонни зиёрат қиладиган масканга айлантирамиз (фото)
Шавкат Мирзиёев 1 август куни Нукус шаҳридаги «Шорша баба» қабристонига ташриф буюриб, Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.

Ўзбекистонлик талабалари Халқаро математика олимпиадасида 10 та медални қўлга киритди
Юртимиз талабалари Халқаро математика олимпиадасида (IMC- International Mathematical Competition) 2 та олтин медаль, 5 та кумуш медаль, 3 та бронза медаль ва 4 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди.

Моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар ҳақида қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Бош прокуратура моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар кузатилса фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилишларини сўрамоқда. Қуйида ҳудудлар прокуратураларининг телефон рақамлари келтирилган.

Президент фармони: 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади
Президент фармонига биноан 1 сентябрдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм этиб белгиланди.

Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади
Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

Қодирия ГЭС модернизацияси: гидроэнергетик қувватларни ошириш сари
29 июль куни Чирчиқ-Бўзсув сув-энергетик трактидаги “Қодирия ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги Қодирия ГЭС (ГЭС-3) да олиб борилган модернизация жараёнлари якунлари ҳамда ушбу ГЭСнинг ишга туширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар белгиланди
Кредит ташкилотлари истеъмолчиларга ўз хизматлари учун нақд ёки нақдсиз шаклда ҳақ тўлаш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас.

Қандай ҳолларда ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади?
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади.

АОКАга янги раҳбар тайинланди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Президент Қарори билан Асаджон Хўжаев раҳбар этиб тайинланди. Асаджон Хўжаев 2017 йилда бир оз муддат Президент матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси: Uzauto Motors "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузган
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказган текширувда Uzauto Motors "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузгани аниқланиб, компанияга нисбатан иш қўзғатилди.

Ўзбекистонда илк марта тиббиёт, тадбиркорлик, таълим, туризм каби соҳалардаги ҳар кунлик вазифаларни бажаришга ихтисослашган робот яратилди
Ушбу робот имконияти чекланган инсонлар учун иш ўринларининг кўпайишига ҳам хизмат қилади. Ёрдамчи-робот мулоқот қилиш билан бир қаторда ўз ҳиссиётларини ҳам изҳор қила олади, уни ишхонада ёки уйда кўмакчи сифатида ишлатиш мумкин. Унинг яна бир қанча қўшимча функциялари ҳамда нархи билан қуйида танишишингиз мумкин.

Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп ойлик олиши маълум бўлди
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Унга кўра, энг кам ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида бўлса, энг юқориси банк ва IT соҳаларида бўлди.

Жасур Қаршибоев: Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун $1 млрд. кўпроқ маблағ олди

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкент филиали очилмоқда
Филиалда ҳозирча иккита йўналиш мавжуд – электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда халқаро бизнес ва тадбиркорлик. Кириш имтиҳони 15 август кунига мўлжалланган.

Марказий банк Халқаро молия корпорацияси билан иккита битимни имзолади
ХМК билан биргаликда кенг оммага етказиш учун молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари бўйича оммабоп ўқув материаллари ишлаб чиқилади.

Тадбиркорларга “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар берилади
1 октябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослигини ўрганиш ва таҳлиллар натижаларига асосан “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси” берилади

Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган “Ўзбекэнерго” АЖ биноси сотувга қўйилди
Сотувга қўйилган бино ўрнида меҳмонхона ва савдо мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.

Тиббиёт ОТМ битирувчилари вазият оғир бўлган ҳудудларда ишлайди
Карантин тадбирлари якунига қадар барча тиббиёт ОТМларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилари 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади.

Беморларни саралаш, эвакуация қилиш, даволаш жараёнини мониторинг қилиш гуруҳлари тузилади
Қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда коронавирус касаллигига чалинган беморларга уй шароитида ёрдам кўрсатишнинг тегишли тартиби жорий қилинади.

Коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади
Аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиниб, таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали юборилади.