14 октябрь, чоршанба10:41Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Қишлоқ хўжалигида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди

Тармоқни ривожлантириш учун жорий йилнинг июль ҳолатида 1 128 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 7,4 минг фермер хўжалигида кўп тармоқлилик йўлга қўйилди.

1 дақиқа ўқиш27 марта ўқилди

Қишлоқ хўжалигида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати.

Тармоқни ривожлантириш учун жорий йилнинг июль ҳолатида 1 128 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 7,4 минг фермер хўжалигида кўп тармоқлилик йўлга қўйилди. Бунинг ортидан 23,7 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди.

Қисқа фурсатда кўп тармоқли фермер хўжаликлари 6,6 минг гектар интенсив боғ, 3,2 минг гектар токзор ва 362 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этди.

Шунингдек, 64 та фермер хўжалиги мева-сабзавот, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш, 135 та хўжаликда нон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 76 та фермер хўжаликлари совуткич омборхоналари барпо этди.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг 21 мингдан ортиғи яъни 37 фоизи онлайн реестрга киритилган. Бу борада Бухоро, Андижон, Хоразм ва Сурхондарёда самарали ишлар ташкил этилган. Аммо, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида бу борада оқсашлар кузатилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади