14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкент филиали очилмоқда

Филиалда ҳозирча иккита йўналиш мавжуд – электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда халқаро бизнес ва тадбиркорлик. Кириш имтиҳони 15 август кунига мўлжалланган.

1 дақиқа ўқиш125 марта ўқилди

Тошкентда ташкил этилган онлайн матбуот анжуманида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкент филиали очилиши ҳақида маълум қилинди.

Университет филиали дуал таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, улар турк, француз, немис ва хитой тилларини ўрганади.

Бир йиллик ўқиш қиймати 4000 АҚШ долларини (ўқув йили 3 симестрдан иборат) ташкил этади. Биринчи курслар учун грантлар ҳам мавжуд.

Филиалда ҳозирча иккита йўналиш мавжуд – электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда халқаро бизнес ва тадбиркорлик.

Ўқиш истагида бўлган абитуриентлар ҳаволада келтирилган ариза шаклини тўлдириш орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Кириш имтиҳони 15 август кунига мўлжалланган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади