14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Технологиялар

Microsoft TikTok ижтимоий тармоғини сотиб олишга уриняпти

TikTok иловаси 2017 йили яратилган. Ундан асосан ўсмирлар фаол фойдаланади.

1 дақиқа ўқиш36 марта ўқилди

Microsoft Хитойнинг ByteDance компанияси билан TikTok ижтимоий тармоғини сотиб олиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар қилди.

Нашрда айтилишича, АҚШ президентни Доналд Трамп Хитой компаниясини ўз ҳудудида назорат қилишнинг имкони йўқлиги учун TikTokни блоклашга уринмоқда. Президент маъмурияти бу ҳақдаги қарорни 24 соат ичида эълон қилиши мумкин.

Маълумот учун: TikTok иловаси 2017 йили яратилган. Ундан асосан ўсмирлар фаол фойдаланмоқда. Ҳиндистон ва Гонконг эса бу ижтимоий тармоқни аллақачон блоклаган.

Microsoft ва TikTok эса музокаралар натижаси ёки бирор бир битим ҳақида маълумот беришни рад этмоқда.

Аввал ҳам америкалик инвесторлар TikTokни сотиб олишга бир неча бор ҳаракат қилган. Иловани Хитойдан сотиб олиш ҳаракатлари ижтимоий тармоқнинг АҚШда тақиқланиши эҳтимоли пайдо бўлганидан бошланган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади