14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Монополияга қарши курашиш қўмитаси: Uzauto Motors "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузган

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказган текширувда Uzauto Motors "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузгани аниқланиб, компанияга нисбатан иш қўзғатилди.

1 дақиқа ўқиш321 марта ўқилди

Ўзбекистон Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Uzauto Motors компаниясида «Рақобат тўғрисида"ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан текширув ўтказилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Монополияга қарши кураш қўмита: UzAuto Motors монопол мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда корхона томонидан истеъмолчи ҳуқуқларини камситган

Текширув жараёнида, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги ўрганилди.

Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан «Рақобат тўғрисида» қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, компанияга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Қайд этилишича, Uzauto Motors компаниясига нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси қарори қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади