Барча янгиликлар

«Тонировка» учун белгиланган тартибда рухсатнома бериш бошланди
Тошкент шаҳрида 5 августдан бошлаб транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш жараёни бошланган.

«Ўзкомназорат» огоҳлантиради: Ўзбекистонда фирибгарлар Телеграм фойдаланувчиларини алдашга уринмоқда
Ўзбекистонда Телеграм фойдаланувчиларининг аккаунтларига кириб олиб, шахсий маълумотларни ўғирлаш ёки аккаунтни қайтариб бериш эвазига мўмай пул ишлашга уринаётган мобил фирибгарлар пайдо бўлган ва бу каби вазиятлар ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам маълум қилган.

ОТМларга кириш имтиҳонлари сентябрь ойида ўтиши режалаштирилмоқда
Тест синовлари бўлиб ўтадиган стадионларга соябонлар ўрнатилади.

Тадбиркорлар учун янгилик: Шаҳрисабзда “Марказий экспорт бозори” ташкил қилинди
Деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда экспортёрлар бозорнинг ўзида барча турдаги маҳсулотларни экспорт қилиш имконига эга бўлишади. “Марказий экспорт бозори” ҳафта давомида ишлайди.

Сенат Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирларни ҳимоя қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига сўров юборади
Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳукумат олдида турган устувор масалалар сирасига кириши таъкидлаб ўтилди.

Меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун енгилликлар яратилди
2021 йил 1 июнга қадар меҳмонхоналарга тоифа олиш ёки мавжуд тоифани ошириш учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича харажатларни олинган тоифани келгуси 3 йил давомида сақлаш шарти билан 3, 4 ва 5 юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун тегишлича 5,10 ва 15 млн сўм миқдорида қоплаб берилади.

Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)
Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклиф
Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Маҳаллий Кенгашлар сессиялари қарорлари билан ижро органларининг 108 нафар раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, жумладан, 25 нафар мансабдор шахсни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритилди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари стадионларда ўтказилади
Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслигини, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этилади.

Президент ҳузурида Жаҳон банки кредит маблағлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди
Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди. Кредит маблағининг 65 миллион доллари эвазига замонавий агрологистика марказлари ва комплексларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси "тонировка" учун тўловни бекор қилишни таклиф қилди
«Миллий тикланиш» партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг Мирзо Улуғбек туманидаги халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳи Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала бўйича таклиф юборди.

Ўзбекистонда йўл қоидаларини бузган хорижлик транспорт эгалари жаримани қаерга тўлайди?
“Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал ва максимал нархлари
Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Бозорларда гўшт нархи 40 000 сўмдан 75 000 сўмгача, Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача сотилмоқда.

Боғчалар иш фаолиятини бошлаш учун тайёргарлик кўрмоқда (+видео)
Мактабгача таълим вазирлиги БМТ Болалар жамғармасининг кўмагида пандемия шароитида МТТларда иш жараёни қандай тамойиллар асосида ташкил этилиши тасвирланган видеоролик тайёрлади.

Президент Жамшид Қўчқоров ва Сардор Умурзоқов зиммасига масъулиятли вазифа юклади
Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Самарқанд аэропорти 62 миллион долларга реконструкция қилинади
Самарқанд аэропорти реконструкция лойиҳасини Туркиянинг Kiklop ва Ўзбекистоннинг Primetime Group компанияси амалга оширади. Аэропорт китоб кўринишида қад ростлайди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқди (+фото)
Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 8371 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда зилзила кузатилди
5 август куни Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила Ўзбекистон ҳудудида 4 баллдан 2 баллгача кузатилди.

Карантиндан кейин ҳам тўйларни 30 киши билан ўтказиш таклифи илгари сурилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига тўйларни карантиндан кейин ҳам 30 киши билан ўтказиш таклифи киритилди. Муаллиф “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорда белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартиришни сўрамоқда.

Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган тиббий комбинезонлар яратилди
Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради, бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бюджетдан қўшимча 2 триллион сўм ажратилади
Ушбу маблағлар жорий йил якунига қадар қўшимча 500 минг нафар ижтимоий нафақа олувчиларга йўналтирилиши белгиланган.

Имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома 12 ой давомида амал қилади.

Ўзбекистонда ажралишлар сони ўтган йилга нисбатан 20 фоизга камайган
Ҳудудлар бўйича энг юқори никоҳдан ажрашганлар Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон ва Навоий вилоятларига тўғри келмоқда. Статистик маълумотларга кўра, оилада фарзандлар қанча кўп бўлса, ажралиш хавфи шунчалик камаяди. Шу билан бирга жорий йилда оила қурганлар сони ўтган йилга нисбатан камайган.

Марказий банк: Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 2,9 фоизгача ўсди
Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар улуши йил бошидан буён 1,4 фоизга ўсиб, 2,9 фоизга (7 трлн сўм) етди. Аксарият банкларда кредит портфелининг сифати ёмонлашган.