14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Сенат Россияда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирларни ҳимоя қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига сўров юборади

Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳукумат олдида турган устувор масалалар сирасига кириши таъкидлаб ўтилди.

1 дақиқа ўқиш71 марта ўқилди

Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу парламент сўрови фуқароларнинг турли давлат ташкилотларига юборган мурожаатлари асосида шакллантирилган.

Сенаторлар икки томонлама битимлар борлигига қарамай, фуқароларни ишга ташкилий тарзда жойлаштириш кўрсаткичлари пастлигича қолаётганини таъкидладилар. Масалан, 2019 йилда Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий агентликлар томонидан ташкилий тарзда қабул қилиш орқали 1425 киши ишга жойлаштирилган.

Москва шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасининг маълумотларига кўра, Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча меҳнат мигрантларининг 25,4 фоизи тегишли патентни расмийлаштирмай ишламоқда. Яъни Россия қонунчилигига кўра ноқонуний фаолият олиб бормоқда.

Тартибсиз меҳнат миграциясининг мавжудлиги, меҳнат мигрантларининг жамиятга мослашуви паст даражадалиги билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаганлиги, рус тилини, Россиянинг меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларини суст даражада билиш фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Сенаторлар томонидан хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳукумат олдида турган устувор масалалар сирасига кириши таъкидлаб ўтилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади