14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Сенат томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун маъқулланди (янги таҳрирда)

Қонуннинг қабул қилиниши ишсизларни моддий қўллаб-қуватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини рағбатлантиришни мустаҳкамлайди.

1 дақиқа ўқиш197 марта ўқилди

Қонун билан иш билан таъминлашнинг самарали ва истиқболли йўналишлари – касбий малака ва компетенцияни ривожлантириш миллий тизими, меҳнат дафтарчалари ва шартномаларининг электрон ҳисобини юритишни назарда тутувчи ягона миллий меҳнат тизими жорий этилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши меҳнат бозори ва бандликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, миллий ишчи кучи сифатини ошириш учун рағбатлантиришни ташкил этиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштиришни кучайтириш, ишсизларни моддий қўллаб-қуватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини рағбатлантиришни мустаҳкамлайди.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади