14 октябрь, чоршанба08:57Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

«Ўзкомназорат» огоҳлантиради: Ўзбекистонда фирибгарлар Телеграм фойдаланувчиларини алдашга уринмоқда

Ўзбекистонда Телеграм фойдаланувчиларининг аккаунтларига кириб олиб, шахсий маълумотларни ўғирлаш ёки аккаунтни қайтариб бериш эвазига мўмай пул ишлашга уринаётган мобил фирибгарлар пайдо бўлган ва бу каби вазиятлар ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам маълум қилган.

1 дақиқа ўқиш114 марта ўқилди

«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси Ўзбекистонда Телеграмда турли телефон рақамларига махфий кодлар воситасида ахборотларни ўғирлаш мақсадида фирибгарларнинг ҳужумлари кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганига муносабат билдирди.

«Ўзбекистонда Телеграм фойдаланувчиларининг аккаунтларига кириб олиб, шахсий маълумотларни ўғирлаш ёки аккаунтни қайтариб бериш эвазига мўмай пул ишлашга уринаётган мобил фирибгарлар пайдо бўлган ва бу каби вазиятлар ҳақида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам маълум қилган.

Фирибгарлик схемасига кўра фойдаланувчига мобил алоқа операторининг расмий рақамидан қўнғироқ қилиниб, COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида ўта содда ва жавоби осон саволлар бериладиган қисқа викторина ўтказилади. Ғолибга пул ўтказиб бериш ваъда қилинади. Фойдаланувчи ютуғини олиши учун Телеграмга келган махфий кодни айтиши лозим. Мессенжерга келган сирли рақамни ошкор қилиш, фирибгарларнинг аккаунтга кириб олишига шароит яратади. Блогер ёки канал администраторининг аккаунтига кириб олган фирибгар у ердаги маълумотларни ошкор қилмаслик учун пул талаб қила бошлайди. Оқибатда ўзини викторина ғолиби бўлдим, деб ўйлаган фойдаланувчи фирибгарлик қурбонига айланади», дейилади инспекция хабарида.

Мутахассислар тавсиясига кўра, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун Телеграмда икки томонлама аутентификацияни ўрнатиш зарур. Бу Телеграмдан келган махфий рақамдан ташқари аккаунт паролини ҳам киришни сўрайдиган ҳимоя тизими.

Инспекция хабарига кўра, шунга ўхшаш фирибгарлик схемалари МДҲга аъзо бошқа мамлакатлар ҳудудларида ҳам кузатилган.

Инспекция Телеграм фойдаланувчиларидан ахборот хавфсизлиги бўйича тавсияларга риоя қилишни, телефон орқали бегона рақамдан қўнғироқлар бўлиб, шубҳали викториналар ўтказилиш ҳолатлари кузатилганида мессенжер орқали махфий код юборилиб, уни айтиш сўралганида бегона шахсларга маълумотни ошкор этмасликни, фирибгарлик схемаларидан огоҳ бўлишни сўраган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади