14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

«Тонировка» учун белгиланган тартибда рухсатнома бериш бошланди

Тошкент шаҳрида 5 августдан бошлаб транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш жараёни бошланган.

1 дақиқа ўқиш997 марта ўқилди

ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида 5 августдан бошлаб транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ва тусини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни бошланган.

«Миллий тикланиш» демократик партияси "тонировка" учун тўловни бекор қилишни таклиф қилди

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларининг қуйидаги:

  • Миробод тумани, Бешкент кўчаси, 45-уйда жойлашган (Файзобод) манзилида (Шайхонтоҳур, Миробод ва Бектемир туманларига хизмат кўрсатувчи);
  • Юнусобод тумани, О.Зокиров кўчаси, 2-уйда жойлашган манзилда (Олмазор ва Юнусобод туманларига хизмат кўрсатувчи);
  • Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118А-уйда жойлашган манзилда (Учтепа ва Чилонзор туманларига хизмат кўрсатувчи);
  • Миробод тумани, Водил кўчаси 53-уйда жойлашган (Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларига хизмат кўрсатувчи) манзилларида транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ва тусини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни амалга оширилмоқда.

«Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари, юқоридаги манзилларга фуқаролик паспортининг асли ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг асли билан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда мурожаат қилишингиз мумкин», дейилади хабарда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади