14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

«Миллий тикланиш» демократик партияси "тонировка" учун тўловни бекор қилишни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг Мирзо Улуғбек туманидаги халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳи Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала бўйича таклиф юборди.

1 дақиқа ўқиш191 марта ўқилди

«Миллий тикланиш» демократик партияси автомобилларнинг ойналарини қорайтириш («тонировка») учун рухсатномалар ва тўловлар қилиш заруриятини бекор қилиш таклифини берди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани халқ депутатлари Кенгаши депутати Жаҳонгир Зияев томонидан партия сайтида эълон қилинган мурожаатида айтилишича, рухсатноманинг қимматлиги сабабли, 2019 йил статистикасига кўра, қорайтирилган ойнага рухсат берилган машиналар сони 0,1% дан кам бўлган.

«Миллий тикланиш» демократик партияси қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсирида фуқароларда тери саратони ривожланишининг олдини олиш, автокондиционерлардан фойдаланишни камайтириш ва шунга мос равишда ёқилғи сарфини, шунингдек, атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш мақсадида ватандошлар учун ва мутахассисларнинг фикрлари асосида қулайликлар яратиш мақсадида автомобиллар ойналарини қорайтирилганлиги учун тўловни бекор қилишни зарур деб ҳисоблайди», — деб ёзади депутат Жаҳонгир Зияев.

«Миллий тикланиш» партиясининг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг Мирзо Улуғбек туманидаги халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳи Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала бўйича таклиф юборди. «Мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устундир», дея хулоса қилади муаллиф.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади