14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусни йўқ қиладиган тиббий комбинезонлар яратилди

Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради, бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

1 дақиқа ўқиш541 марта ўқилди

Ўзбек тўқимачилари 100% пахтали гидрофоб матосига асосланган ҳимоя воситаларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати хабар қилди.

Пахта матоларига махсус ҳимоя хусусиятларини бериш технологиясини қўллаш орқали ишлаб чиқарилган комбинезонлар патоген бактерия ва вирусларни юқтириш хавфини олдини олади ва ҳозирда амалда кенг қўлланила бошланди.

"Лойиҳа ташаббускори «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи "Cotton Road" қўшма корхонаси бўлиб, ҳозирги вақтда Германиянинг “СHT GmbH” ва Швейцариянинг “CHT Switzerland AG” компаниялари билан тузилган шартномага биноан корхона Европанинг сўнгги «HeiQ Viroblock» инновацион ишланмасини ўзлаштирди. Бу кумуш ионларининг микроқисмлари билан сингдирилган махсус везикуляр таркибий қисмларга эга антивирус ва антибактериял технология орқали пахта матосидан ҳимоя костюмлар ишлаш тизимидир", дейилади хабарда.

Кумуш ионлари бир-бирига қарама-қарши зарядланган вирусларни жалб қилади ва дарҳол уларнинг олтингугурт гуруҳларига боғлайди, кейин везикуляр таркибий қисм вирусни йўқ қилади. Ушбу янги технология қисқа 5-10 дақиқада SARS-CoV-2 патоген секрециясини фаол равишда йўқ қилишга, кийимларни ўз-ўзини тозалашга имкон беради, бу эса ҳозирги вақтда ишлатилганлар ҳимоя комбинезонларига қараганда самаралироқ.

Ушбу инновацион технология Швейцарияда антивирус матоларни ишлаб чиқариш учун махсус яратилган.

Мавжуд амалиёт шуни кўрсатдики, пахта матосидан ишлаб чиқарилган комбинезонлар полимер, хусусан спанбонддан ишлаб чиқарилган комбинезонларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:

  • Ҳавони яхши ўтказиши туфайли бундай комбинезонлар ҳимоя хусусиятларини сақлаб, ортиқча иссиқликни олиб ташлашни таъминлаб, узоқ муддатли қулай ишлашни таъминлайди.
  • Қайта фойдаланиш имконияти туфайли 5-7 мартадан кўпроқ молиявий тежашни таъминлайди, чунки қайта ишлатиладиган (камида 15 маротаба фойдаланишга имкон берадиган) комбинезонлар нархи бир мартали ишлатиладиган маҳсулот нархидан атиги 2 баравар юқори.
  • Маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилган.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади