14 октябрь, чоршанба10:46Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Пандемия даврида Сурхондарёдан 24,2 миллион АҚШ долларлик ловия экспорт қилинди

Экспорт қилинган ловиянинг асосий харидорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

1 дақиқа ўқиш96 марта ўқилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали вилоятдан жами 29,4 миллион АҚШ долларлик 20 минг тоннадан ортиқ ловия маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Экспорт қилинган ловиянинг асосий харидорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

Яна бир жиҳат шундаки, пандемия бошланган даврдан, яъни 2020 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Афғонистон ва Покистон давлатларига 24,2 миллион АҚШ долларлик 14,1 минг тонна ловия экспорти амалга оширилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидан мазкур икки давлатга 9,4 миллион АҚШ долларлик мош ва 2,2 миллион АҚШ долларлик нўхат маҳсулотлари ҳам сотилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади