14 октябрь, чоршанба14:05Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Маданият

Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди (+фото)

Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим гавдалантиради. Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар ҳам роль ижро этишади.

1 дақиқа ўқиш256 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буюртмасига кўра "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркияда "Жалолиддин Мангуберди" сериалининг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" матбуот хизмати хабар қилди.

Туркиянинг "Bo‘zdag‘ film" студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул.

Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган.

Сериалда бош қаҳрамон Жалолиддин Мангуберди ролини турк актёри Эмре Кивилжим ижро этади. Шунингдек, бир қатор ўзбекистонлик актёр ва актрисалар Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Акбархўжа Расулов, Саида Раметова, Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова, Юлдуз Ражабоваларнинг ҳам роль ижро этиши кутилмоқда.

Сериалнинг илк мавсуми 13-қисмдан иборат.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади