14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Маданият

ЮНВТОнинг 66-минтақавий йиғилиши Самарқандда ўтказилиши режалаштириляпти

Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилган «Қайта тикланиш йўли» онлайн конференциясида ЮНВТОнинг бош котиби 2021 йили ташкилотнинг навбатдаги 66-минтақавий комиссия йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш35 марта ўқилди

1 июнь куни Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ қошидаги Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) шафелигида «Тикланиш йўли» номидаги онлайн анжуман уюштирилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Тадбирда иштирок этган ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили 2021 йилда ташкилотнинг навбатдаги 66-минтақавий комиссия йиғилиши 2021 йили Самарқандда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида эълон қилди.

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов мамлакатда коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида энг кўп зарар кўрган туризм соҳасини «қайта жонлантириш» учун бозорнинг барча иштирокчиларига жуда кўп имтиёзлар тақдим этилаётганини маълум қилди.

Зураб Пололикашвилининг таъкидлашича, бугунги кунда ЮНВТО пандемияга қарши курашдан келажакка фаол тайёргарлик кўриш жараёнига ўтмоқда. Шу мақсадда ташкилотга аъзо давлатлар учун бир нечта тамойиллар ишлаб чиқилган. Уларга давлатнинг молиявий ёрдамига муҳтож бўлган туристик субъектларга кўмак бериш, хавфсиз ҳудудларда саёҳат шароитларини енгиллаштириш, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш орқали ишончни тиклаш ва хавфсиз туризмни таъминлашга қаратилган қўшма протоколлардан фойдаланиш киради.

ЮНВТО ҳисоботига кўра, 2020 йилда халқаро туристларнинг сони амалдаги чеклов чораларининг давомийлигига қараб 60−80 фоизга қисқариши мумкин. Бу халқаро туризмдан келадиган даромадларнинг 910 миллиарддан 1,2 трлн АҚШ долларигача камайиши ва дунё иқтисодиётига сезиларли даражада зарар етказиши мумкин. Ушбу вазият 100 миллиондан 120 миллионгача тўғридан-тўғри иш ўринларига салбий таъсир кўрсатиб, туризмнинг барча қиймат занжирига, айниқса, кичик ва ўрта бизнес соҳасига қаттиқ зарба етказиши мумкинлиги прогноз қилинган.

«Халқаро туризмнинг тикланиши иш ўринларини сақлаб қолишига ёрдам беради, фаровонликни таъминлайди ва секторга барқарор ривожланишда ҳал қилувчи ролни олишга имкон беради», — дейилади Ўзбекистон делегациясининг баёнотида.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади