Соғлиқ
404 та материал
ЖамиятКоронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилинди
Халқаро пресс-клуб "COVID-19"га қарши бутун дунёда олиб борилаётган кураш таҳлилига бағишланган сессияда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳукуматга моддий ёрдам бериш мақсадида фонд ташкил қилингани ҳақида хабар берди.
ЖамиятФақулотда ҳолат даврида қандай чоралар кўрилади?
Ўзбекистонда "COVID-19" коронавирус инфекциясининг республика ҳудудида тарқалишини олдини олиш мақсадида карантин эълон қилинди. Фавқулотда ҳолат даврида бир қанча эҳтиёт чоралари кўрилади. Кўрилган чораларга тўсқинлик қилганлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
МулоҳазаКоронавирус жаҳон иқтисодиётига таъсир қилади(ми)?
Иқтисодчи экспертларнинг фикрича, коронавирус туфайли тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш қийинлашиши мумкин. Бунинг олдини олиш ва миллий фонд бозори барқарорлигини сақлаб туриш учун ички истеъмолни таъминлаш лозим бўлади.
ЖамиятКарантин қоидаларига риоя этмаганларни қандай жазо кутмоқда?
Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси мамлакат фуқароларига мурожаат қилди.
ЖамиятТиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия талаб этилмайди
Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш учун лицензия керак бўлмайди.
ЖамиятПрезидент Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича кўрсатма берди
160 дан ортиқ мамлакатга тарқалган коронавирус инфекцияси туфайли Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини мамлакатга олиб келиш учун чартер рейсларни амалга оширади. Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш 21 мартдан амалга оширилади.
Жамият23 мартдан бошлаб Ўзбекистонда тўй ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади
Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва шунга ўхшаш оммавий тадбирларни ўтказиш таъқиқланади. Бундан ташқари бир қанча объектлар ва хизмат фаолиятлари тўхтатилади.
ЖамиятСоғлиқни сақлаш вазирлиги: Юртимизда коронавирус инфекциясини юқтирганлар 33 нафарга етди
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган яқинларидан 9 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.
СиёсатПрезидент коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири ва глобал инқирозни юмшатиш бўйича Фармон имзолади
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.
ЖамиятТранспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташиш қанча муддатга тўхтатилиши айтилди
Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида барча турдаги транспорт воситаларида халқаро йўналишда йўловчи ташиш 20 март кунидан бошлаб тўхтатилади. Ушбу чеклов ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди.
СиёсатШавкат Мирзиёев инқирозга қарши чораларни эълон қилди
Президент томонидан масъул ташкилотларга коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларига солиқ таътиллари ва кредит қарзлари бўйича имтиёзлар бериш, бюджет ссудалари ажратиш юзасидан вазифалар берилди.
Иқтисодиёт ва бизнесЕвропа Марказий Банки активларни сотиб олиш дастурини эълон қилди
Европа Марказий Банки COVID-19 коронавируси пандемияси туфайли активларни сотиб олиш дастурини ишга туширди. Европа фонд индекслари ушбу хабарга ўсиш билан жавоб берди, аммо таҳлилчилар ижобий таъсир қисқа муддатли бўлишидан қўрқишмоқда.
ЖамиятФранцияда бўлиб қайтган аёлнинг яқинларида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда илк коронавирус юқтирган аёлнинг яна 3 та яқинида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда ушбу вирусни юқтирганлар сони ортди.
СиёсатПрезидент коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди
"Мамлакатимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим", деди Шавкат Мирзиёев.
ЖамиятНаврўз байрамида ўзбекистонликлар нечи кун дам олади?
Коронавирус туфайли Наврўз сайллари бекор қилинган бўлсада, байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қўшимча дам олади.
ЖамиятАҚШ Ўзбекистонга коронавирусдан ҳимоя воситаларини топширди
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) коронавирусдан зарар кўрган ёки унинг тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун юқумли касалликлар бўйича фавқулодда захира фондидан қўшимча маблағ ажратди.
ЖамиятЎзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди
Бемор ва унинг оила аъзолари, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилади. Шунингдек, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича яна бир қанча чекловлар ўрнатилган.
ЖамиятЎзбекистонда коронавирус юқтирганлар яна икки нафарга кўпайди
Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаромизнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
Иқтисодиёт ва бизнесМарказий банк: Кредитнинг асосий қарзини қайтариш муддати узайтирилади
Коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида вужудга келиши мумкин бўлган кредит рисклари таъсирини юмшатиш чоралари юзасидан Марказий банк маълумот берди.
ЖамиятКоронавирус юқтирганлар сони ўн нафарга етди
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бугун яна икки нафарга кўпайган. Истанбулдан келган ўзбекистонлик фуқаронинг турмуш ўртоғида ушбу касаллик аниқланган.
