15 октябрь, пайшанба19:50Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 963,16▲ 49,81EUR13 390,36▲ 61,70RUB142,33▼ 0,06CNY1 787,47▲ 7,71GBP15 870,33▲ 91,10JPY75,50▲ 0,18KRW8,95▲ 0,06CHF14 358,09▲ 46,04KZT26,47▼ 0,04
Жамият

«Ўзтрансгаз» аҳолига мурожаат йўллади

Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда.

1 дақиқа ўқиш133 марта ўқилди

«Ҳудудгазтаъминот» тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланган. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак. Бу ҳақда АОКАда ташкил қилинган «Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида ўтган брифингда маълум қилинган.

Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда.

Шунингдек, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналари, иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқланган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади