14 октябрь, чоршанба08:56Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Шерзод Шерматов: Олий таълим муассасасига биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди

ОТМга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони ўтган йили 2 126 та бўлган, бу йил 692 тага тушган. Халқ таълими вазири мактаб раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани бунга сабаб бўлганини таъкидламоқда. Унинг ёзишича, таъминоти яхши бўлмаган мактабларнинг кўрсаткичи, моддий таъминоти яхши мактабларга қараганда баланд бўлган.

1 дақиқа ўқиш58 марта ўқилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов биронта ҳам ўқувчиси олий таълим муассасасига кира олмаган мактаблар сони 3 баробарга камайгани ҳақида хабар қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, 1,5 млн абитуриентнинг 23 фоизи бу йилги мактаб битирувчилари бўлган бўлса, улар давлат гранти квотасининг 50 фоизини эгаллаган.

“Қолган 77 фоиз абитуриентни ташкил этган лицей, коллеж битирувчилари ёки аввалги йилги битирувчилар ҳам ОТМга ҳаракат қилган, репетиторга борган, лекин уларнинг умумий натижаси мактаб битирувчилариникидан анчагина орқада бўлди”, дейди Шерматов.

Қайд этилишича, олий таълим муассасасига биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайган, яъни ўтган йили 2 126 та бўлган, бу йил 692 тага тушган. Бунга ҳам ўтган йилдан бундай мактаб раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани катта туртки бўлгани айтилади.

“Энди буёғига директорларимиз ва мактаб жамоаси фақат натижага ҳаракат қилиши керак. Натижа бу битирувчиларнинг ҳаётда муваффақиятга эришиши. Уларнинг бир қисми ўқишнинг кейинги босқичига ўтса, кейинги қисми ўз ишини топиб кетишидир. Ўқишга ҳам киролмаса, иш ҳам топа олмаса, кейинчалик ёшларимиз ҳаётда қийналиб қолишади. Шу сабабли мактаб давридаги вақтини айнан шу натижага йўналтириши, шу жумладан, ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириши керак.

Бир ой давомида Хоразм, Навоий, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб яхши кўрсаткичга эга ва умуман натижа кўрсатмаган мактабларни солиштирганда, асосий фарқ айнан директор ва мактаб жамоасининг ўз касбига бўлган фидойилиги туфайли бўлаётганига амин бўлдик.

Солиштирганда кўринадики, аксарият ёмон кўрсаткичга эга мактабларнинг моддий техник ҳолати яхши кўрсаткичга эга бўлган мактабникидан анча яхши бўлиб чиқяпти. Эскичасига фақат мактабнинг ташқи кўринишига қараб директорга баҳо берилганида, аксинча булар яхши бўлиб чиқарди ва яхши натижа кўрсатган директорга эса мактабининг кўриниши яхши бўлмаганига чора кўрилиши мумкин эди...

Шунинг учун ўз ишига фидойи бўлган педагогларимизга ушбу ўзгаришларга сабаб бўлганлари учун миннатдорлик билдирамиз ва келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз. Аксинча, бу соҳага адашиб келиб, аввалгидек пахта ва бошқа ортиқча ишлар билан ўралашиб юришга ўрганиб қолганларга бошқа иш топишларини тавсия қиламиз”, дейди Шерзод Шерматов.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади