# ОТМ

Шерзод Шерматов: Олий таълим муассасасига биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони 3 баробарга камайди
ОТМга биронта ҳам ўқувчиси кирмаган мактаблар сони ўтган йили 2 126 та бўлган, бу йил 692 тага тушган. Халқ таълими вазири мактаб раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини жиддий кўриб чиқиш бошлангани бунга сабаб бўлганини таъкидламоқда. Унинг ёзишича, таъминоти яхши бўлмаган мактабларнинг кўрсаткичи, моддий таъминоти яхши мактабларга қараганда баланд бўлган.

Бакалавриатга ўқишга қабул қилиш тартибига айрим ўзгартиришлар киритилди
Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари ОТМга танловдан ташқари кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши бекор қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари сентябрь ойида ўтиши режалаштирилмоқда
Тест синовлари бўлиб ўтадиган стадионларга соябонлар ўрнатилади.

ОТМларга кириш имтиҳонлари стадионларда ўтказилади
Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслигини, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этилади.

Тиббиёт ОТМ битирувчилари вазият оғир бўлган ҳудудларда ишлайди
Карантин тадбирлари якунига қадар барча тиббиёт ОТМларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилари 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади.

Хотин-қизларнинг ОТМга киришлари учун қўшимча грант асосида тартиби белгиланди
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизларига ОТМларга киришда тавсиянома берилади. Бундай тавсияномалар яна бир қанча мезонлар асосида берилади.

Тўлов-контракт миқдорини оширмайдиган ОТМлар рўйхати маълум қилинди
19 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10 та ОТМ раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилган ва унда Президент қароридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш масаласи муҳокама қилинган.

ОТМларга қабул параметрлари тасдиқланди
Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

ОТМга ҳужжатларни 15 июндан онлайн қабул қилиш бошланади
ОТМларга ҳужжатлар икки хил усулда топширилиши мумкин. Талаб қилинадиган ҳужжатлар аввалги йиллардагидан кам.

ОТМга кириш имтиҳонидан учта мажбурий фан олиб ташланади
Бу йилги ўқув йили учун имтиҳонлар аввалги йиллардан фарқли равишда 2 та мутахассислик фанидан бўлиб ўтади ва бериладиган баллар ҳам ўзгаради.

Жорий ўқув йилида кам таъминланган оила фарзандлари ва Сўх туманида истиқомат қилувчилар учун квота ажратилади
2020/2021 ўқув йили тахминий қабул квотаси 156 000 тадан ошиши кутилмоқда.

ОТМларда рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет очилади
Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шакли очилади.

Жорий йилда қабул тест синовлари 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилади
2020–2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда.

2020/2021 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси оширилади
2020/2021 ўқув йили бакалавр даражасига 145 мингдан ортиқ, яъни ўқув йилига нисбатан 15,6 фоизга кўпроқ талаба қабул қилиш кўзланмоқда.

Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларига вақтидан олдин таътил берилади
Коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилади.

10 та ОТМ ректорлари лавозимга тайинланди
14 феврал куни 10 та ОТМларга ректор тайинланди. Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз бўлади
Қўшни давлатларда таҳсил олаётганлар талабалар ўқишни Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчиришлари мумкин. Ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топшириш муддати узайтирилди.