ОТМга ҳужжатларни 15 июндан онлайн қабул қилиш бошланади
ОТМларга ҳужжатлар икки хил усулда топширилиши мумкин. Талаб қилинадиган ҳужжатлар аввалги йиллардагидан кам.

ОТМларга ҳужжат 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади. Бу ҳақда ДТМ раҳбари Мажит Каримов маълум қилди.
Ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:
1) ДТМ сайти орқали;
2) my.gov.uz портали орқали.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
(аввалги йиллардаги битирувчилар учун)
- паспорт;
- диплом;
- тил билиши сертификати;
- имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.
(жорий йил битирувчилари учун)
- паспорт;
- битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).



